22.06.2022 09:20
6298
Теглар
Мане: «Бавария» лойиҳасида ўзимни яхшироқ кўра олдим»

Садио Мане «Ливерпуль»дан «Бавария»га ўтиши ҳақида гапирди. 

30 ёшли ҳужумчининг трансфери бугун, 22 июнь куни расман тасдиқланиши кутилмоқда. 

«Агент биринчи марта «Бавария»нинг қизиқиши ҳақида хабар берганида, мен дарҳол «ёндим». Мен учун бу — тўғри вақтда тўғри клуб. 

«Бавария» — ҳар доим барча совринлар учун курашадиган дунёнинг энг йирик клубларидан бири. Шундай қилиб, бу ерга кўчиб ўтиш яхши фикр ва тўғри қарор эди. 

Агент менга бошқа таклифлар борлигини айтди. Лекин «Бавария» менга ўз режасини тақдим этганида, ҳаммаси аниқ бўлди. Ўзимни уларнинг лойиҳасида бошқаларга қараганда яхшироқ кўра олдим. 

Дунёдаги ҳар бир бола, ҳар бир футболчи Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни орзу қилади. Ҳозир мен жуда рақобатбардош жамоадаман. Шунга қарамай, ҳозирча ЕЧЛ финали ҳақида гапиришга эрта, биз бирорта ҳам ўйин ўтказганимиз йўқ. Аммо финалга чиқиш учун бор кучимизни ишга соламиз», — дея сенегалликнинг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар