22.06.2022 15:48
2589
Манба: «МЮ» «Барселона» билан Де Йонг масаласида тўғридан тўғри музокара ўтказа бошлади

«Манчестер Юнайтед» «Барселона» футболчиси Френки де Йонгни жамоага қўшиб олишга жиддий бел боғлаган. 

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, манчестерликлар кеча, 21 июнь санасида Де Йонг масаласида каталонияликлар билан боғланган. Аммо ҳизирча томонлар футболчининг трансфер суммасини келиша олмаяпти. 

Маълум бўлишича, «кўк-анорранглилар» Нидерландия миллий жамоаси аъзоси учун 86 млн евродан камига рози бўлмаслигини маълум қилган. 

Аввалроқ, Френки янги мавсумни «Барселона»да бошлаш ниятида эканлиги ҳақида гапириб ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар