22.06.2022 21:01
5658
Клопп Мане ҳақида: «Ливерпуль» тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири жамоани тарк этди»

Юрген Клопп Садьо Маненинг «Ливерпул»дан «Бавария»га ўтгани ҳақида гапириб, сенегаллик ҳужумчини эътироф этди.

«Жамоани клуб тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири тарк этди. Садионинг биз учун қанчалик муҳим ўйинчи эканини тан олишимиз лозим. Мане бизнинг ундан қанчалик миннатдор эканимиз ва уни қанчалик яхши кўришимизни билади. У жамоанинг буюк ўйинчилари қаторида туриши аниқ. 

Ўтган мавсум мендан Садиони уч сўз билан таърифлаб беришни сўрашганида бунинг иложи йўқлигини айтгандим. Агар 5 cўз билан таърифлашим шарт бўлганида бу қуйидагича бўларди:

Жаҳон даражасидаги ўйинчи!
Клубнинг ҳақиқий афсонаси!
Мукаммал етакчи!
Ажойиб жамоадош!
Меҳнаткаш, ғамхўр инсон!», - дейди «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» сенегаллик 30 ёшли ҳужумчи учун 32 миллион евро трансфер пули олади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар