22.06.2022 11:13
2861
Теглар
Кавани Фалькаонинг жамоадошига айланиши мумкин

Уругвай миллий жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани Испаниянинг «Райо Вальекано» клубига ўз хизматларини таклиф қилди. Бу ҳақда Маrca хабар бермоқда. 

Манбага кўра, 35 ёшли футболчининг мадридликлар сафига ўтишида асосий муаммо унинг маоши бўлиб турибди.  Агар Эдинсон «Райо»га ўтса, маоши «МЮ»дагидан сезиларли даражада кам бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Мадрид клубида яна бир машҳур ҳужумчи Радамель Фалькао ҳам ҳаракат қилади. 

Кавани ўтган мавсумда «Юнайтед»да барча турнирлар доирасида 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар