22.06.2022 16:43
17572
Hurriyet: Шомуродовга Туркия гранди қизиқиш билдирмоқда

«Рома» клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Туркиядан ҳам қизиқиш бор.

Туркиянинг Hurriyet нашри хабарига кўра, «Галатасарой» клуби ўзбекистонлик форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Қайд этилишича, клуб раҳбарияти испаниялик бош мураббий Доменик Торрент ўрнига Окан Бурукни бош мураббий этиб тайинлаш арафасида. Туркиялик мутахассис эса жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш учун «Рома» форварди Элдор Шомуродовни таклиф этишни режалаштирган.

Истанбул клуби Рим жамоасидан ўзбекистонлик ҳужумчини ижара асосида таклиф этмоқчи экани хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, «Галатасарой» Туркия чемпионати якунланган мавсумини 13-ўринда якунлади. Жамоа ҳужум чизиғида Бафетимби Гомис, Мбайе Диань, Мустафо Муҳаммад сингари ҳужумчилар тўп сурмоқда. 

Аввалроқ, Элдор Шомуродов янги мавсумни «Рома»да ўтказиши ҳақида гапирган бўлса, Италия нашрлари футболчига А Серия дебютанти «Лечче» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар