22.06.2022 19:38
5609
Дембеле фикридан қайтди. У «Барселона» билан шартномасини узайтирмоқчи

«Барселона» клуби билан амалдаги келишуви якунланишига саноқли қолган Усмон Дембеле фикридан қайтган.

As нашри хабарига кўра, франциялик ҳужумкор вингер «Барселона» билан амалдаги келишувини узайтириш қарорига келган. У аввалроқ клуб томонидан таклиф этилган ва ўзи томонидан рад этилган таклифни қабул қилишга тайёр.

Қайд этилишича, Дембеле клуб бош мураббийи Хавига қўнғироқ қилиб, келишувни узайтириш масаласида клуб президенти Жоан Лапорта билан гаплашиб кўришини сўраган. Испаниялик мураббий эса молиявий сабабларга кўра янги таклиф бўлмаслиги, аввалги рад этилган таклифни қабул қилиши лозимлигини тушунтирган. 25 ёшли ўйинчи клубда қолишга тайёрлигини айтган.

Аввалроқ, Дембеле «Челси» ва «ПСЖ» билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Маълумот учун, Усмон Ла Лига якунланган мавсумида 21 ўйинда битта гол ва 13та ассистга муаллифлик қилган. Амалдаги келишув 30 июнь куни якунига етади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар