22.06.2022 15:52
3480
Алвесга Ла Лиганинг 2 клуби таклиф билан чиққан

«Барселона»ни тарк этган Дани Алвеш Испаниянинг 2 клубидан таклиф қабул қилган. 

Испаниянинг «Sport» нашри хабарига кўра, 39 ёшли футболчи олдиндаги мавсум ярмигача Европа топ-5 чемпионатларида қолмоқчи. У Бразилия миллий жамоаси билан Қатардаги мундиалга боришни истамоқда. 

Манбага кўра, «Вальядолид» ва «Мальорка» бразилиялик футболчига қисқа муддатли таклиф беришга тайёр, аммо ҳали ҳеч бир клуб бу борада амалий ишларга ўтмаган. 

Маълумот учун, Дани якунига етган мавсум каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 3та ассист муаллифига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар