Бразилия миллий жамоаси ва «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор «пентакампеонлар» сафидаги жамоадоши Неймар ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
«Неймар? У Бразилия миллий жамоасининг энг яхши футболчиси. Рақиблар унга доим каттароқ эътибор қаратишади ва у доим биздан бўшроқ зоналарга югуришни сўрайди. У бизга қандай қилиб тўп узатиб беришни яхши билади.
Неймар мен учун қўлидан келган барча ишни қилади, у яхши дўст. Ёш футболчилар учун ҳам яхши шерик бўла олади. Улғайгани сари кучайиб бормоқда. Ҳозир у тўлиқ жавобгарлик ҳиссини бўйнига олган. У бу юкни биздан кўтаришга ҳаракат қилади.
Миллий жамоа учун ўйнаш бирмунча мураккаб, лекин биз буни уддалашимиз керак», — деди Винисиус.
Аввалроқ, Неймар Қатардаги ЖЧдан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунламоқчи экани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.