Лукаку собиқ клубига қайтмоқда. «Челси» ҳужумчисини ижарага беради
«Челси» форварди Ромелу Лукаку Италия А Сериясига қайтадиган бўлди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Интер» клуби собиқ ҳужумчисини Лондон клубидан ижарага оладиган бўлди. «Челси» 29 ёшли бельгиялик форвардининг бир йиллик ижараси учун 8 миллион евро олади. Томонлар келишувга эришган, тез орада бу ҳақда расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Ромелу 2019-2021 йилги мавсумларда миланликлар шарафини ҳимоя қилган. У ўтган мавсум 115 миллион еврога «Челси»га трансфер қилинган эди.
Маълумот учун, Лукаку якунланган мавсум жами 44 ўйинда 15та голга муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар