21.06.2022 11:22
4942
Теглар
Арда Турон футболчилик фаолиятини якунлайди

«Барселона», «Атлетико» клублари ва Туркия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Арда Турон футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди, деб хабар беради Telecomasia.

Манбага кўра, 35 ёшли ўйинчи «Галатасарой» клуби спорт бўлимида иш бошлайди.

Арда «Галатасарой» сафида 240та, «Атлетико»да 178та, «Барселона»да эса 55та ўйинда иштирок этган. Туркия миллий жамоаси сафида 100та ўйин ўтказиб, 16та гол урган. 

Яримҳимоячи клублар миқёсида 14та соврин ютган. Туркия таркибида Ўртаер денгизи ўйинларининг кумуш медали (2005) ва Европа чемпионатининг бронза медали совриндори (2008) бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар