20.06.2022 22:11
22084
Тен Ҳаг «МЮ» раҳбариятидан 4 футболчини сотиб олишни сўрамоқда

Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед» раҳбариятидан энг аввало қайси ўйинчиларни таклиф этишни сўрагани маълум бўлди.

Manchester Evening News хабарига кўра, нидерландиялик мураббийнинг асосий трансфер мақсади сифатида ҳамон Френки де Йонг қолмоқда. Клуб раҳбарияти мураббийга тез орада бу трансфер масаласида келишувга эришилишини билдирган. 

Шунингдек, мураббий «Аякс» ҳимоячиси Юрриен Тимбер, шу жамоа вингери Антони ва «Брентфорд» билан хайрлашиши кутилаётган яримҳимоячи Кристиан Эриксенни таклиф этишни сўраган. 

Аввалроқ, «Барса» Френки де Йонгни сотиб, унинг ўрнига «Ман.Сити»дан Бернарду Силвани таклиф этмоқчи экани ҳақида хабар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар