20.06.2022 14:55
8760
Роналду Тен Ҳаг билан учрашди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоанинг янги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг билан учрашди. 

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, ушбу учрашув жуда яхши ўтган ва айни пайтда португалиялик футболчи ҳеч бир бошқа клуб билан музокаралар ўтказмаяпти. 

Аввалроқ, 37 ёшли футболчига «Рома»дан қизиқиш борлиги маълум қилинганди. Аммо Криштианунинг маоши нафақат «Рома», Италия А Сериясининг барча грандлари учун жуда катталик қилади. 

Маълумот учун, Португалия миллий жамоаси сардори якунига етган мавсум барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 3та ассист муаллифига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар