20.06.2022 19:49
8342
Родриго: «Неймар менга: «Миллий жамоадан кетаман, 10-рақам сеники бўлади» деди. Нима дейишни ҳам билмай қолдим»

«Реал» футболчиси Родриго Неймар унга Бразилия миллий жамоасидаги 10-рақамни топширишни ваъда қилгани ҳақида гапирди.

«Неймар менга: «Миллий жамоадан кетаман, 10-рақам сеники бўлади» деди. Очиғи, унга нима деб жавоб қайтаришни ҳам билмай қолдим. Унинг гапларидан кейин хижолат ҳам бўлиб, айтарли жавоб қайтара олмадим.

Кейин эса унга ҳали ўйнашда давом этиш кераклигини, унинг миллий жамоадан ҳозир кетишини истамаслигимни айтдим. У эса кулди», - дейди «Реал» яримҳимоячиси Marca билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия миллий жамоасининг 10-рақамли либосида Неймардан аввал, Ривалдо, Рональдиньо, Зико ва Пеле сингари футбол афсоналари тўп сурган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар