20.06.2022 23:04
3103
Лукакунинг «Интер»га қайтиши миланликлар президенти сабаб амалга ошмаслиги мумкин

«Интер» президенти Стивен Чжан Ромелу Лукакунинг қайтиш шартларини тасдиқламади.

Тhe Athletic хабарига кўра, «Челси» ҳужумчини 10 млн еврога ижарага бермоқчи ва, шунингдек,  «нерадзурри» бельгияликнинг маошини 100 фоиз тўлашини кутмоқда.

Трансфер устида ишлаётган «Интер» менежерлари бунга тайёр, аммо Чжан билан шартларни келишиб бўлмади. Бугун, 20 июнь куни вазиятни ҳал қилиш учун музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Лукаку ўтган ёзда 97,5 млн фунт эвазига «Интер»дан «Челси»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар