18.06.2022 22:04
3891
Суперлига. «Динамо» Самарқандда «Сурхон»га мағлуб бўлди

Суперлига 12-тури доирасидаги навбатдаги учрашув Самарқандда ўтди.

«Динамо» ва «Сурхон» ўртасидаги учрашувда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилган бўлса, мезбонлар биринчи бўлим якунига қадар фарқни йўққа чиқаришди – 1:1.

Иккинчи бўлимда эса термизликлар пенальтидан икки марта гол киритиб, Самарқанддан ғалаба билан қайтишди – 1:3.

Шу тариқа, «Сурхон» очколари сонини 12тага етказган бўлса, «Динамо» 6 очко билан сўнгги ўринда қолди. 

Суперлига. 12-тур
18 июнь (шанба)
«Динамо» - «Сурхон» - 1:3

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Ерлан Нуржанов
Назоратчи: Константин Смирнов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
AVAR: Руслан Серазитдинов
Комиссар: Владимир Назаров
Голлар: Евгений Чумак 32 - Бобур Акбаров 3, Абдул Азиз Юсупов 77, пенальтидан, Бахтиёр Қосимов 90+1, пенальтидан.
«Динамо»: 12. Милое Прекович, 5. Михайло Йованович, 10. Шоҳмалик Комилов, 11. Саҳоб Рашидов (97. Фахриддин Алимов, 70) 14. Шокир Йўлдошев (19. Ислом Шарипов, 79), 15. Жўрабек Маннонов, 22. Абдужамол Исроилов (6. Иброҳим Йўлдошев, 70), 30. Жасурбек Умаров, 31. Сайдулло Раҳматов, 70. Ойбек Нурматов (7. Темурбек Исмаилов, 65), 88. Евгений Чумак.
«Сурхон»: 35. Шоҳруҳ Эшбўтаев ( 86. Даврон Мерганов, 38), 3. Бобиржон Акбаров, 4. Жавоҳир Соҳибов, 5. Серхио Родригес, 8. Бахтиёржон Қосимов, 10. Муродбек Бобожонов, 19. Нуриддин Ҳасанов (26. Улуғбек Абдуллаев, 79), 23. Абдул Азиз Юсупов, 33. Тоҳиржон Шамситдинов, 66. Беҳруз Шайдулов, 99. Камрон Саидазимов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар