18.06.2022 15:43
1380
«Реал» ҳужумчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

«Реал» ҳужумчиси Лука Йович Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин. 

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Фиорентина» сербиялик ҳужумчини ижарага олиш бўйича иш олиб бормоқда. Аммо Флоренция клуби мадридликлар футболчи маошининг бир қисмини тўлаб беришини хоҳламоқда. 

Ўз навбатида, Луканинг ўзи «Реал»ни ёзги трансферлар ойнаси вақтида тарк этишга тайёр. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳламоқда. 

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи 2019 йилда «Айнтрахт»дан «Реал»га 60 млн евро эвазига кўчиб ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар