18.06.2022 02:17
7368
Теглар
Манба: Роналду «МЮ»ни тарк этмоқчи эмас

Криштиану Роналду ушбу мавсумда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиш ниятида эмас.

Аввалроқ португалиялик ҳужумчи янги бош мураббий Эрик тен Ҳагнинг услубига тўғри келмагани учун жамоани тарк этиши мумкинлиги ва унга «Рома» даъвогарлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Аммо Sport Witness нашрининг ёзишича, ҳозирда Роналдунинг «МЮ»ни тарк этиши учун ҳеч қандай салбий сабаб йўқ, у клубда қолади.

Манчестерлик журналист Жонатан Шрагер ҳам Роналду «Юнайтед»да яна камида бир мавсум ўтказишни режалаштираётгани ва кетишни истамаслигини қайд этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар