17.06.2022 21:48
4757
«Саудия Арабистони ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказмагани – биз учун яна бир мотивация». Олимпиячиларнинг финалга тайёргарлигидан репортаж

Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси ўз тарихидаги энг муҳим ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Ёшларимиз якшанба куни Осиё кубоги U23 финали доирасида Саудия Арабистонига қарши саф тортади. Муҳим тўқнашув олди ўтаётган машғулотларда Tribuna.uz мухбирлари ҳам қатнашди.

Ўзбекистон олимпия жамоасининг бугун, 17 июнь куни «Жар» стадионида ўтган тайёргарлик машғулотлари кўтаринки кайфиятда ўтди. Футболчилар муҳим ўйин олдидан жиддий тайёргарлик кўраётган бўлишса-да, уларда қандайдир босим йўқлигини, жамоа аҳил оиладек масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳозирлик кўраётганини кўриш мумкин. 

Tribuna.uz мухбири машғулотлар бошланишидан аввал бош мураббий Темур Кападзе ва футболчи Абубакр Ризо Турдалиев фикрлари билан қизиқди.

Темур Кападзе таркиб ҳақида тўхталиб, жамоанинг айни дамдаги ҳолати, финал, босим ва Саудия Арабистони ҳақида гапирган бўлса, Турдалиев финал олди жамоанинг иштиёқи кучли эканини таъкидлади.

Tribuna.uz’нинг YouTube’даги саҳифасида Ўзбекистон олимпия жамоасининг бугунги машғулотлари, мураббий ва футболчиларинг финал олди қизиқарли интервьюларини томоша қилишингиз мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар