17.06.2022 17:29
5521
«3 соатдан бери чипта учун навбатдаман». Финал чипталари қўлга чиқиб, 3-4 баробар қимматга сотилмоқда

19 июнь, якшанба куни Ўзбекистон олимпия жамоаси U-23 Осиё кубоги финалида Саудия Арабистони жамоасига қарши баҳс олиб боради. Tribuna.uz мухбири финал олди «Бунёдкор» стадионига бориб, ажиотажга гувоҳ бўлди.

«Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтувчи учрашувга ўзбек футбол мухлислари орасида қизиқиш юқори. Ўзбекистон футбол ассоциацияси финал чипталари бугун, 17 июнь тушдан сўнг сотувга чиқарилишини маълум қилган ва уларни онлайн тарзда ҳам харид қилиш мумкинлигини хабар қилганди. 

Бироқ чипталарнинг онлайн савдоси 18:00да бошланиши маълум қилинган. Стадион кассаларида эса чипталар савдоси бошланиб, катта навбатлар юзага келган. 

Чипта олиш учун келган мухлисларнинг маълум қилишича, марказий секторлардан чипта йўқлиги айтилмоқда ва фақат дарвоза орти ҳамда чекка трибуналардан жой сотиб олиш имконияти мавжуд. Ижтимоий тармоқларда эса ўрта трибуналар чипталари қўлга чиқиб кетгани ва 3-4 баробар қимматга сотилаётгани ҳақидаги видеолар тарқалмоқда. 

Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот ва медиа департаменти бошлиғи Даврон Файзиев мухлисларни қўлдан чипта сотиб олмасликка ва сохта чипталардан огоҳ бўлишга чақирганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар