Ўзбекистон U23 жамоаси Японияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпионати финалига йўл олди.
Натижада, Темур Кападзе Ўзбекистон билан расмий мусобақалар финалига чиққан олтинчи мураббий бўлди.
Бундай кўрсаткичга эришган мураббийлар:
1. Рустам Акрамов – 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида Ўзбекистон миллий жамоаси билан финалга чиқиб, Хитойни 4:2 ҳисобида мағлуб этган.
2. Аҳмаджон Убайдуллаев – 2008 йилда Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U19 жамоаси билан финалга чиқиб, БАА ёшлар жамоасига 1:2 ҳисобида ютқазган.
3. Алексей Евстафеев — 2010 йилда Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U16 жамоаси билан финалга чиқиб, КХДР ўсмирлар жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазган.
4. Дилшод Нуралиев — 2012 йилда Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U16 жамоаси билан финалга чиқиб, Япония ўсмирлар жамоасини пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида мағлуб этган (асосий вақт 1:1).
5. Равшан Ҳайдаров — 2018 йилда Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U23 жамоаси билан финалга чиқиб, Вьетнам ёшлар жамоасини қўшимча таймлардан кейин 2:1 ҳисобида мағлуб этган.
6. Темур Кападзе — 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон U23 жамоаси билан финалга чиқди. Ҳал қилувчи баҳс 19 июнь куни Саудия Арабистони ёшлар жамоасига қарши ўтказилади.