16.06.2022 23:14
8525
Шомуродовнинг «Рома»ни тарк этиши ҳақидаги хабар тасдиқланмади

ЎФА медиа департаменти бошлиғи Даврон Файзиев Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчисининг клубини тарк этаётгани ҳақида хабарлар нотўғрилигини маълум қилди.

«Элдор Шомуродов ва «Сампдория» ҳақида хабар тарқалишни бошлади. Бу нотўғри информация. «Рома» саҳифаси Элдорнинг гол ургандаги расмини қўйиб қайси жамоага қарши урганини сўраган. Тўғри жавоб - «Сампдория»га қарши ўйинда урилган гол. Трансферга умуман алоқаси йўқ. Бу ҳақда гап йўқ. Қисқаси Шомуродов ўтмаяпти ҳеч қаерга», - дейилади Даврон Файзиевнинг телеграм каналида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар