16.06.2022 22:21
32482
Шомуродовга А Сериянинг яна бир клуби қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг яна бир клуби эътиборига тушган.

Transfer Chronicles’нинг твиттердаги саҳифасида хабар берилишича, 2021/22 йилги мавсум якунига кўра Италия B Сериясидан А Сериясига йўлланма олган «Лечче» клуби янги мавсум олдидан ўз сафини Элдор Шомуродов билан кучайтиришни истамоқда.

Аввалроқ, Италия нашрлари Шомуродовга «Фиорентина» клуби қизиқиш билдираётгани, флоренцияликлар «Рома»дан Элдорни бир йилга ижарага олмоқчи экани ҳақида хабар берганди. 26 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи эса кейинги мавсумда ҳам «Рома» сафида қолиши ҳақида гапирган эди. Футболчининг амалдаги келишуви 2026 йилга қадар белгиланган.

Маълумот учун, Элдор якунланган мавсум А Серияда римликлар сафида асосан захирадан майдонга тушиб, 28 ўйинда 3та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган. Италия кубогидаги ягона голини эса айнан «Лечче» дарвозасига киритган.

«Лечче» якунланган мавсум Италия B сериясида 71 очко йиғиб, 1-ўринни эгаллаган ҳолда А Серия 2022/23 йилги мавсум иштирокчисига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар