16.06.2022 22:21
27369
Элдор Шомуродов «Рома»ни тарк этмоқда

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим клубини тарк этмоқда.

«Рома» клубининг инстаграмдаги расмий саҳифаси Шомуродовнинг бошқа клуб билан шартнома имзолаганига шаъма қилди. Аккаунтлардан бири «Сампдория» вариантини ёзгач, клуб расмий саҳифаси буни тасдиқлаган. Бу ҳақда тез орада расман маълумот берилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Transfer Chronicles’нинг твиттердаги саҳифаси 2021/22 йилги мавсум якунига кўра Италия B Сериясидан А Сериясига йўлланма олган «Лечче» клуби ўз сафини Элдор Шомуродов билан кучайтиришни истаётгани ҳақида хабар берганди. Италия нашрлари Шомуродовга «Фиорентина» клуби қизиқиш билдираётгани, флоренцияликлар «Рома»дан Элдорни бир йилга ижарага олмоқчи экани ҳақида ёзганди. 

26 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи эса 14 июнь кунги Ўзбекистон – Таиланд (2:0) ўйинидан кейин келаси мавсумда ҳам «Рома» сафида қолиши ҳақида гапирган эди.

Элдор якунланган мавсум А Серияда римликлар сафида асосан захирадан майдонга тушиб, 28 ўйинда 3та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, «Сампдория» А Серия якунланган мавсумини 36 очко билан 15-ўринда якунлади. Генуя шарафини ҳимоя қиладиган ушбу жамоанинг асосий рақобатчиси, Элдорнинг собиқ клуби «Женоа» эса 19-ўринни эгаллаб B Серияга тушиб кетган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар