15.06.2022 23:18
26629
Теглар
Япония U-23 бош мураббийи: «Жалолиддиновнинг голидан кейинги ҳиссиётларимни тасвирлаб бера олмайман»

U-23 Осиё Кубоги яримфиналидан ўрин олган Ўзбекистон — Япония учрашувидан сўнг (2:0), кунчиқар юрт вакиллари бош мураббийи Оива Го матбуот анжуманида иштирок этди. 

«Қийин ўйин бўлди. Рақиб кучини ҳурмат қилишимиз керак. Ачинарли тарзда мағлубиятга учрадик. Буни тўғри қабул қилиб, бугунданоқ келгуси мусобақа саралашига тайёргарликни бошлашимиз керак. 

Ўйлашимча, футболчилар жисмоний ҳолати борасида қўлдан келганча яхши ишлашга ҳаракат қилдик. Аммо бу етарли бўлмади. Иккинчи таймда етарлича кучли ўйнай олмадик.

Биз Ўзбекистон ўйинини яхши таҳлил қилиб чиққандик: индивидуал жиҳатдан жуда кучли футболчиларга эга. Майдонда ҳам шуни кўрдик. Аммо қарши усулларимиз иш бермади. 

Кўпроқ ҳужум қилишга қарор қилдик. Аммо шундай вазиятлардан бирида Ўзбекистон тўпни олиб қўйди ва аниқ зарба йўллади. Бунга қаршилик қилолмай қолдик. Ўша вазиятда нимани ҳис қилганимни тасвирлаб бера олмайман», — деди Оива Го. 

Маълумот учун, 3-ўрин учун баҳсда Японияга Австралия рақиблик қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар