15.06.2022 15:03
1469
Теглар
Очкосиз ва голсиз жамоалар беллашувида Мальдив ғалабага эришди (фотогалерея)

Осиё Кубоги-2023 саралаши С гуруҳи сўнгги турида дастлабки ўйинда мағлубиятга учраган, бирорта гол ура олмаган ва турнирнинг финал босқичига чиқа олмаслиги маълум бўлган Мальдив ҳамда Шри-Ланка тўқнаш келишди. 

Тенг курашлар остида кечган баҳсда мальдивликлар Ҳамзанинг ягона голи эвазига ғалабага эришди. Шри-Ланка ҳисобни тенглаштириб, тўплар нисбатига кўра 3-ўринда қолиши мумкин эди,  аммо Диллон Сенан пенальтидан фойдалана олмади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳдан Ўзбекистон (9) ва Таиланд (6) қитъа чемпионатига йўлланма олишди. 

Tribuna.uz фотомухбири юқори ҳароратда ўтган ўйинни стадиондан туриб кузатди. Қуйида бир-бирига муносиб жамоалар ўртасидаги баҳсдан фотосуратлар келтирилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар