15.06.2022 12:18
1853
Намангандаги саралаш йўқотишсиз якунланди. 22 минг мухлис қаршисида ўтган гуруҳнинг марказий ўйинидан фотогалерея

Осиё Кубоги-2023 саралашининг С гуруҳи сўнгги тур ўйинида қитъа чемпионатига йўл олиш масаласини ҳал қилиб улгурган Ўзбекистон ва Таиланд баҳс олиб боришди.

Наманганда 22 мингга яқин мухлис қаршисида ўтган беллашувда мезбонлар Жалолиддин Машарипов ва Азиз Турғунбоевнинг голлари эвазига ишончли ғалабага эришди. Иккала голга ҳам миллий жамоа сардори Элдор Шомуродов ассистентлик қилди.

Шу тариқа Ўзбекистон саралашни йўқотишсиз — 9 очко билан гуруҳ ғолиби сифатида якунлади. Тўплар нисбати — 9:0. Таиланд (6) эса 2-ўрин билан турнирнинг финал босқичига чиқди.

Мухлислар супер атмосфера яратган, миллий жамоа ишонч билан ҳаракат қилган, таиландлик ишқибозлар ва футболчилар мезбонларга миннатдорчилигини билдирган ўйиндан олган 38та фотосуратни томоша қилишингиз мумкин. 

Боймирза Халилов олган суратлар

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар