15.06.2022 13:31
2000
«Бугун бутун Ўзбекистон бирлашди, 35 миллион аҳоли билан қалбан бирга эканимизни ҳис қилдик». Жасур Жалолиддинов ғалаба ва финал ҳақида

Осиё кубоги U23 яримфинали доирасидаги Ўзбекистон – Япония (2:0) ўйинидан кейин учрашув қаҳрамонларидан бири Жасур Жалолиддинов фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугун гол уриб, халқимизга бағишлашни хоҳлагандим. Чунки бугун бутун Ўзбекистон бирлашди, 35 миллион аҳоли бизга омад тилади ва биз қалбан бирга эканимизни ҳис қилдик. Бу икки баравар мотивация эди. Сабаби бу мухлисларсиз баҳс биз учун катта синов эди. Шунга қарамай, барчамиз бирлашиб, нималарга қодирлигимизни кўрсатдик. 

Бу жамоамизнинг дастлабки Осиё чемпионати. Барчамизда ўзгача ҳис туйғулар. Ҳа, қўрқув ва ҳаяжон бор эди, аммо биз ҳаммасини енгиб ўтдик. Ўйлайманки, чемпион ҳам бўламиз ва бу барча учун фантастикадек бўларди», - деди Жасур Жалолиддинов ўйиндан сўнг.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўртасидаги финал 19 июнь, якшанба куни «Бунёдкор» стадионида ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар