14.06.2022 23:17
12715
Сречко Катанец: «Бу — ҳозирча энг яхши ўйинимиз»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё Кубоги-2023 саралашидан ўрин олган Таиландга (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Футболчиларга раҳмат. Сифатли баҳс бўлди. Бу — ҳозирча энг яхши ўйинимиз. 

Машарипов захирага олинганида хафа бўлгани — табиий ҳол. Ўзим футбол ўйнаганимда ҳам шундай бўлган. Футболчилар доим кўпроқ ўйнашни хоҳлашади, бундай истак бўлгани яхши. Лекин мен мураббийман ва бошқаларни ҳам синаб кўришим керак. 

Клублар миллий жамоага ўйинчи етиштириб бериши кераклиги? Бу борада нимадир дея олмайман. Барча мураббийларни ҳурмат қиламан, аммо клублар ишига аралаша олмайман. 

Икки ҳужумчи тактикаси? Рақибдан келиб чиқиб ўйнаймиз. Кеча хаёлимда бошқа таркибни ўйлагандим. Ҳатто ўйин бошида ҳам марказда рақиб аъзолари кўплигини кўриб, ўйланиб қолдим. 

Кузда йиғинлар бўлади ва кучли жамоалар билан ўртоқлик баҳслари ўтказамиз», — дея Катанецнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон (9) 1-ўринни эгаллаган ҳолда, Таиланд (6) энг яхши 2-ўрин эгалари қаторида Осиё Кубогига йўл олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар