14.06.2022 19:01
2573
Расман: Неманья Матич — «Рома» аъзоси

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Неманья Матич фаолиятини Италия А Сериясида давом эттирадиган бўлди.

Римнинг «Рома» клуби расмий сайти сербиялик 33 ёшли яримҳимоячи билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланганини эълон қилди. Неманья Рим клуби сафига эркин агент сифатида қўшилган. У янги жамоасида 21-рақам остида тўп суради.

Сербиялик яримҳимоячи мавсум якунида «Манчестер Юнайтед» билан хайрлашгач, унга собиқ мураббийи Жозе Моуриньо қизиқиш билдириб, Матични ўз жамоасига таклиф этди.

Маълумот учун, Неманья якунланган мавсум «МЮ» сафида жами 32 ўйинда майдонга тушиб, 4та голли узатмага муаллифлик қилган. Қайд этиш жоиз, Матич бунгача «Челси» ва «МЮ»да ҳам Моуриньо қўл остида тўп сурган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар