14.06.2022 14:18
8639
Теглар
«ПСЖ» менежери Мессининг трансферининг клубга келтирган фойдаси ҳақида гапирди

«ПСЖ» бош менежери Жан-Поль Блан клуб футболчиси Лионель Мессининг Парижга олиб келинишидан кўрилган фойда ҳақида гапирди. 

«Бу ростдан ҳам жуда чиройли ва ҳайратланарли трансфер бўлганди. Бу бизнинг олдимизда янги имкониятларнинг очилиши дегани эди. Биз қолган рақобатчилардан тезроқ ушбу трансфер масаласида музокара бошладик. 

Ўша вазиятда Лео трансферини амалга оширишнинг тижорий тарафларини ажойиб тарзда амалга оширдик ва бу ишларни бир сонияга кечиктирганимизда ҳам, ўзимиз истаган натижага эриша олмаслигимиз мумкин эди. Футбол тимсолларига айланган футболчи билан ўз клубимиз брендини катталаштириш ва кўпроқ фойда кўриш бўйича дастлабки кунданоқ иш олиб бордик ва ҳамон бу борада тинимсиз изланяпмиз. 

Биз бизнес ва бренд сифатида катта лойиҳа қура олдик. Месси трансфери масаласида жуда ҳам самарали ҳаракат қилдик», — деди парижликлар менежери. 

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик юлдуз 2021 йилнинг августида «Барселона»дан «ПСЖ»га эркин агент сифатида қўшилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар