14.06.2022 23:14
1860
Теглар
«Ливерпуль» Дарвин Нуньес трансферини эълон қилди

«Ливерпуль» клуби расмий сайти «Бенфика» ҳужумчиси Дарвин Нуньес трансферини эълон қилди.

22 ёшли ҳужумчи билан 2028 йилга қадар келишувга эришилган бўлиб, инглиз клуби уругвайлик форвард учун 75 миллион евро трансфер пули ва яна 25 миллион еврони бонус сифатида тўлаши мумкин. 

Нуньес бугун, 14 июнь куни тиббий кўрикдан ўтгач, клуб қароргоҳида таништирилди.

Маълумот учун, уругвайлик форвард жорий мавсум клуби сафидаги 41 ўйинда 34та гол ва 4та узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар