14.06.2022 15:04
5222
ИИББ Ўзбекистон — Ироқ учрашувида мухлислар томонидан тош отиб жароҳатланган фотомухбир масаласида расмий баёнот берди

U-23 Осиё Кубогининг чоракфиналидан ўрин олган Ўзбекистон — Ироқ ўйини вақтида стадионга ташриф буюрган мухлислар томонидан майдонга тош отиш ҳолатлари кузатилганди. Ушбу тартибсизлик натижасида майдон четидаги фотографлардан бирига тош тегиб, майдондан олиб чиқиб кетилган эди. Ушбу вазият юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайти баёнот бериб чиқди. 

«Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 21:00да, Тошкент шаҳридаги «Пахтакор» стадионида Осиё Кубоги доирасида 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон ва Ироқ  жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиннинг 12 дақиқасида ҳакам томонидан Ўзбекистон миллий жамоасининг дарвозабонига қизил карточка кўрсатилиб, 11 метрлик жарима тўпи белгиланганда мухлислар норозиликларини кўрсатди. Айрим томошабинлар пластмасса сув идиши ва стакан, оёқ остидаги бетон парчаларини стадионга улоктирган. Натижада, стадионда фотомухбир булиб хизмат олиб бораётган фуқаро — 1992 йилда туғилган Ж.С. қорин бўшлиғидан жароҳат олган. Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган, аҳволи яхши бўлганлиги сабабли шу куни касалхонадан чиқиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув давомида жамоат тартибини бузган 47 нафар шахслар аниқланиб, уларнинг 6 нафарига суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бундан ташқари, 10 нафар фуқаро 10 сутка маъмурий қамоқ, 3 нафари эса жарима жазосига тортилган, 28 нафарига нисбатан суриштирув давом этмоқда. Шунингдек, фуқаро Ж.С. унга нарса отган шахсга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб, ариза ёзишдан бош тортган», — дейилади расмий баёнотда. 

Аввалроқ, «Sevimli» телеканали оператори ҳам стадионга кириш вақтида ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар