14.06.2022 23:27
6825
Элдор Шомуродов: «Янги мавсумга «Рома» билан тайёргарлик кўраман»

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов Осиё Кубоги-2023 саралашидан ўрин олган Таиландга (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйланган тактикамиз амалга ошди. Таиланд қандай ўйнашини билардик. 2тадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди.

Мухлисларга катта раҳмат. Ўйлайманки, натижалар уларга ёқди.

Келажагим? Клубга қайтаман ва янги мавсумга «Рома» билан тайёргарлик кўраман.

Ҳужумдаги энг яхши шерик? Азиз Омонов тушса, олдинроқда ҳаракат қиламан. Игорь Сергеев билан эса тўлиқ икки ҳужумчи бўлиб ўйнаймиз. Кимнидир ажратиш нотўғри, бу тактикадан келиб чиқади», — деди ҳужумчи ўйиндан сўнг.

Шомуродов ушбу беллашувда 2та голга ассистентлик қилди ва баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар