14.06.2022 15:26
2495
«Барселона» «МЮ»нинг Френки учун 70 млн евролик таклифини рад этди

«Манчестер Юнайтед» «Барселона» футболчиси Френки де Йонг трансфери масаласида ишлашда давом этмоқда. 

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, манчестерликлар Нидерландия миллий жамоаси аъзоси учун «Барса»га 60 млн евро нақд пул ва 10 млн евро бонус тақдим этишни таклиф қилган, аммо рад жавобини олган.

Манбага кўра, каталонияликлар 25 ёшли футболчи трансферидан умумий ҳисобда 85 млн евро ишлаб олишни мўлжаллаяпти. 

Маълумот учун, Френки якунига етган мавсумда барча мусобақаларда 46та учрашувда иштирок этиб, 4та гол ва 5та ассист муаллифига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар