13.06.2022 14:11
4487
Манба: Мане ушбу ҳафтада янги жамоаси билан шартнома имзолайди

«Ливерпуль» футболчиси Садио Мане клубини ўзгартиришга яқин турибди. 

Англиялик журналист Дэйв Окопнинг маълумот беришича, 30 ёшли футболчининг «Бавария»га трансфери масаласидаги барча нарса ҳал бўлган. Ушбу ҳафта якунигача сенегаллик футболчи Мюнхен клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда. 

Аввалроқ, мерсисайдликлар Мане трансферидан 45 млн евро ишлаб олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бундан ташқари, «қизиллар» «Бенфика»дан Дарвин Нуньес трансферини ҳам расман амалга оширишга улгурди. 

Маълумот учун, Садио якунига етган мавсум Англия Премьер-лигасида 34та учрашувда майдонга тушиб, 16та гол уришга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар