13.06.2022 22:50
3240
Теглар
«Бавария» Гравенберх трансферини эълон қилди

«Бавария» клуби «Аякс» яримҳимоячиси Райан Гравенберх трансферини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, 20 ёшли нидерландиялик хавбек билан 2027 йилга қадар шартнома имзоланган. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, «Аякс» футболчининг кейинги трансферидан тушадиган маблағнинг 7 фоизига эгалик қилади.

Маълумот учун, Гравенберх якунланган мавсум Эредивизида 30 ўйинда 2 голга муаллифлик қилган. 

Аввалроқ, Гравенберх «Манчестер Юнайтед»дан тушган таклифни рад этгани, «Бавария»га ўтишга сўз бергани учун Мюнхен клубини танлагани ҳақида гапирган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар