13.06.2022 20:49
3866
«Арсенал» дастлабки трансферини эълон қилди

Лондоннинг «Арсенал» клуби ёзги трансфер ойнасидаги дастлабки трансферини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, «Арсенал» «Сан-Паулу» вингери Маркиньосни ўз сафига қўшиб олган. Томонлар неча йиллик шартнома имзолагани ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ, бразилиялик 19 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи билан узоқ йиллик шартнома имзоланиши, Англия клуби трансфер учун Бразилия жамоасига 3,5 миллион евро трансфер пули тўлаши ҳақида хабар тарқалганди.

Маълумот учун, Маркиньос «Сан-Паулу» асосий жамоаси сафида 18 ёшида – 2021 йилнинг июль ойида «Фламенго»га қарши баҳсда дебютини ўтказган. У ўтган икки йилда жами 26 ўйинда битта узатмани амалга оширган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар