12.06.2022 11:48
4292
Туркманистон эртаги якунига етди. Австралия — биринчи яримфиналчи (фоторепортаж)

U-23 Осиё Кубогида плей-офф баҳслари бошланди. 

Чоракфинал учрашувларини Австралия — Туркманистон қарама-қаршилиги бошлаб берди. Ушбу мусобақадаги дебютидаёқ сесацион тарзда плей-оффга йўл олган туркманлар «яшил қитъа» вакилларига қарши ўйинда ҳам муносиб қаршилик кўрсатишди. Биринчи тайм давомида Австралия кўплаб ҳужумлар яратган бўлса-да, дарвозага аниқ зарбалар кўп бўлмади. Туркманистон эса қарши ҳужумларга таяниб ўйнади ва баъзида майдон марказидан ҳам дарвозага зарбалар бериб турди. 

Иккинчи тайм ҳам деярли бир хил сценарий остида бошланди. Туркманистон тартибли ҳимояланишда давом этаётганди. Аммо бир эпизодда жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячи Ўроз Ўрозов ўз дарвозасига киритиб қўйди. 

Шундан сўнг, қўшниларимиз кўпроқ ҳужумга ўтиб, яхши вазиятларга ҳам эга бўлишди. Аммо якуний зарбаларда омад келмади. 

Шу тариқа, Австралия биринчи яримфинал иштирокчисига айланди. «Соккеруз» кейинги босқичда Саудия Арабистони — Вьетнам баҳси ғолибига қарши баҳс олиб боради. 

Қуйида ушбу Австралия — Туркманистон баҳсидан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин. 

Суратлар муаллифлари — Азимжон Воҳидов ва Абдулбасит Валихонов.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар