12.06.2022 11:24
950
Саутгейт: «2-3 яхши вазиятлар бўлди ва улардан фойдаланишимиз керак эди»

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Миллатлар Лигаси 3-тури доирасидаги Италия (0:0) билан билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Германияга қарши ўйинда ижобий натижага (1:1) эришдик. Яхшиланишимиз керак бўлган жиҳатлар ҳам бор эди ва шундай бўлди ҳам. 

Бизда икки ёки учта жуда яхши имкониятлар бўлди, улардан фойдаланиш керак эди. Майдоннинг учинчи қисмида аниқлик этишмади. Иккинчи бўлимда анча яхши ўйнадик.

Биз яхши, уюшқоқ жамоага қарши баҳсда тўпни олдинга силжитишга ҳаракат қилдик. Тўпни ҳужумчиларга бердик, уларга ҳаракат эркинлигини тақдим этдик. Умуман олганда, ўйиндан мамнунман.

Ҳарри Кейн ва Раҳим Стерлингга ҳаддан ташқари таяндик, бошқа ўйинчилар ҳам киришишлари керак. Улардан баъзилари бунга ўз клубларида эриша олишди, лекин халқаро миқёсда эмас», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар