12.06.2022 14:02
5769
«Рома» футболчиси учун 50 млн евро сўрамоқда

«Рома» футболчиси Николо Заньоло ёзги трансферлар ойнаси вақтида клубни тарк этиши мумкин. 

Инсайдер Николо Скиранинг маълумот беришича, футболчининг агенти Клаудио Вигорелли туринликлар вакиллари билан 3 маротаба учрашишга улгурган. Футболчига қизиқиш билдираётган яна бир даъвогар «Милан» эса ҳеч қандай амалий ишга ўтмаган. 

Ўз навбатида, римликлар яхши сумма эвазига Николони қўйиб юборишга тайёр. «Жаллороссилар» 22 ёшли футболчини 50 млн еврога баҳоламоқда. 

Маълумот учун, Заньоло жорий мавсум барча мусобақаларда 42та учрашувда иштирок этиб, 8та гол ва 9та ассист муаллифига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар