12.06.2022 11:47
1232
Манчини: «Англия — жаҳон чемпиони бўлишга асосий даъвогарлардан бири»

Италия миллий жамоаси бош мураббиийи Роберто Манчини Миллатлар Лигаси 3-тури доирасида Англияга (0:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Эҳтимол, биз уларга қараганда қулайроқ вазиятларга эга бўлдик, лекин, умуман олганда, улар яхши ўйин ўтказишди, бу осон бўлмади.

Биз анча яхшиланишимиз керак, айниқса, ҳужумда гол уришимиз керак. Биринчи бўлимда қўлдан бой бериб бўлмайдиган 3та имкониятга эга бўлдик.

Баъзида хато қилдик. Аммо бу — йигитларнинг ўсиш йўлининг бир қисми. 

Англия — айни дамда Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Уларда жуда яхши футболчилар кўп.

Балки, улар жаҳон чемпионати олдидан янги нарсаларни синаб кўришаётгандир. Улар — Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга даъвогарлардан бири», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар