Левандовскида АПЛдан захира варианти бор
Роберт Левандовски «Челси»га ўтиши мумкин.
Лондон клуби «Бавария» ҳужумчиси учун «Барселона»га трансфери муваффақиятсизликка учраган тақдирда захира варианти ҳисобланади, деб ёзади Bild.
Аввалроқ ҳужумчига «ПСЖ» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Қайд этилишича, футболчининг рафиқаси Робертнинг «Челси»га ўтишига қарши. У Лондонга кўчиб ўтишни хоҳламайди.
33 ёшли форвард ўтган мавсумда Бундеслигада 34та ўйинда майдонга тушиб, 35та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар