12.06.2022 00:47
15698
Теглар
«Чемпионлар лигаси финалида тўп сургандек ҳис қилдик». Жасур Жалолиддинов «Пахтакор» стадионидаги атмосфера ва Неъматовнинг четлатилиши ҳақида

Осиё кубоги U23 чоракфинали доирасидаги Ўзбекистон – Ироқ (2:2, пен - 3:2) ўйинидан кейин вакилларимиз голларидан бирига муаллифлик қилган Жасур Жалолиддинов ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мураббийимизнинг гапларига қўшиламан. Бугун стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада зўр атмосфера бўлди. Худди Чемпионлар Лигаси финалида ўйнагандек ҳис қилдик. 

Қизил карточка футболда учраб туради. Мана шундай вазиятларда футболчилар ўз потенциалларини намойиш этишлари керак.

Мураббийнинг мухлислар ҳаракати ҳақидаги гапларига 100 фоиз қўшиламан. Лекин уларга бизни қўллаб турганлари учун катта миннатдорчилик билдираман», - дейди Жалолиддинов.

Эслатиб ўтамиз, Ироққа қарши баҳсда бош ҳакам Неъматовни четлатгач, мухлислар стадионга турли буюмларни улоқтирган, баҳс бир неча дақиқага тўхтаб қолган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар