Салоҳ Чемпионлар Лигаси финали ҳақида гапирди
«Ливерпуль» футболчиси Муҳаммад Салоҳ УЕФА Чемпионлар Лигаси финалида «Реал»дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида гапирди.
«Биз ғалабага ҳақлироқ эдик, кўпроқ вазиятларга эга бўлгандик. Менда ҳам 2 ёки 3та ажойиб имкониятлар бўлганди. Лекин Тибо Куртуа ақлбовар қилмас сейвларни амалга оширди.
Бу унинг иши, шунинг учун ҳам «Реал» Тибони трансфер қилган. Ўша оқшом унга аталганди», — деди мисрлик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа «Ливерпул»га қарши ҳал қилувчи баҳсда 9та сейв амалга ошириб, финалнинг энг яхши футболчиси бўлганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар