11.06.2022 17:54
6332
Пак Чжи Сун Сон Ҳён Минга «МЮ»га ўтишни маслаҳат берди

«Манчестер Юнайтед»нинг жанубий кореялик собиқ футболчиси Пак Жи Сун ҳамюрти Сон Ҳён Минга «Тоттенҳэм»дан «қизил иблислар» сафига ўтишни маслаҳат берди.

«Сон Ҳён Мин – Рэшфорддан яхшироқ ўйинчи. Фикримча, у жаҳоннинг энг катта клубларидан бири бўлган «Манчестер Юнайтед»га ўтиши лозим. Сон «МЮ»да Санчо ёки Рэшфорддан кўпроқ гол ура олишига ишончим комил. У Димитар Бербатовдан ўрнак олиб, «Юнайтед»га кўчиб ўтиши лозим», - дейди кореялик таниқли собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Сон жорий мавсум АПЛда 23та гол киритиб, энг яхши тўпурарлар рўйхатида Салоҳ билан бирга пешқадам бўлди. Бироқ кореялик футболчи Профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан тузилган мавсум рамзий жамоасига киритилмади. «Тоттенҳэм» 71 очко билан 4-ўринни эгаллаб, ЕЧЛга йўлланма олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар