10.06.2022 14:20
8540
Тен Ҳагнинг ёзги трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсадлари маълум

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг миллий жамоалар йиғини вақтида ҳам янги жамоаси билан ишлашда давом этаяпти. 

ESPN нашрининг хабар беришича, нидерландиялик мураббий ёзги трансферлар ойнаси вақтида, асосан, яримҳимоячилар харидига эътибор қаратишни режалаштиряпти. У майдон марказини бир қатор кучли футболчилар билан тўлдиришни истамоқда. 

Бир муддат аввал манчестерликлар Поль Погба, Хуан Мата ва Неманья Матич каби футболчилари билан хайрлашганди. Тен Ҳагнинг фикрича «қизил иблислар» олдида турган асосий масала кетган футболчиларнинг ўрнини тўлдиришдир. 

Ҳужум масаласини 52 ёшли мураббий иккинчи планга қўймоқда. У жамоа форвардлари Роналду, Рэшфорд, Санчо, Эланга, Марсьяль келгуси мавсумда яхшироқ ҳаракат қила олишларига ишонч билдиряпти. 

Аввалроқ, «қизил иблислар» «Бенфика» ҳужумчиси Дарвин Нуньес трансфери учун «Ливерпуль» билан кураш олиб бораётгани маълум қилинганди. Шунингдек, «МЮ» «Барса» футболчиси Френки де Йонг ва «Вест Ҳэм» аъзоси Деклан Райс билан ҳам алоқада бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар