10.06.2022 15:16
14730
Левандовскининг «Барселона»га трансферида кичик муаммо юзага келди

«Бавария» футболчиси Роберт Левандовски «Барселона»га кўчиб ўтиш масаласида иккиланиб қолган. 

«Mundo Deportivo» нашрининг хабар беришича, бунга Ла Лига президенти Хавьер Тебаснинг сўзлари сабаб бўлган. У яқинда: «Барселона» Левандовскини трансфер қила олмайди. Улар баъзи футболчиларини сотиши керак», — деб айтганди. 

Шундан сўнг, польшалик футболчи агенти Пини Захавига каталонияликлар билан боғланишни буюрган. Захави Лапортага қўнғироқ қилиб, Тебаснинг сўзлари юзасидан тушунтириш сўраган. «Кўк-анорранглилар» президенти уни тинчлантириб, барчаси рисоладагидек бўлишини маълум қилган. 

Аввалроқ, «Барселона» эркин агент сифатида жамоага қўшиб олаётган футболчилари Франк Кессиэ ва Андреас Кристенсенни Ла Лигада рўйхатдан ўтказа олмаётгани ҳақидаги хабарлар чиққанди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар