10.06.2022 13:59
3148
«Халқимизга байрам қилиб бермоқчимиз» — Ҳусайн Норчаев

11 июнь куни Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси Осиё Кубоги чоракфиналида Ироққа қарши майдонга чиқади. Беллашув Тошкент вақти билан 21:00да «Пахтакор» стадионида бошланади. 

Бугун, 10 июнь куни Темур Кападзе жамоаси «Жар»да ўйинолди машғулотни ўтказди. Унда футболчиларнинг кайфияти кўтаринки эканлиги кўринди. Йигитларда ҳаяжон ва босим сезилмади. Машғулотлар қизиқарли ва қувноқ руҳда ўтди.

Миллий жамоа ва «Насаф» клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев муҳим баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, халқимизга яхши байрам қилиб бермоқчимиз. Бир-биримизни яхши тушуниб ўйнаяпмиз, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

«Насаф» футболчилари миллий жамоага киришиб кетишга қийналиши? Менимча, бу ҳамманинг ўзига боғлиқ. Бу жамоадаги йигитлар билан анчадан бери биргамиз. Бу борада муаммо йўқ», — дейди Норчаев.

Мухбир — Абдулбосит Валихонов,
Тасвирчи — Азимжон Воҳидов

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар