Осиё Кубоги-2023 саралашида С гуруҳи мезбони Ўзбекистон 1-турни ФИФА рейтингида 205-поғонада турган Шри-Ланкага қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жалолиддин Машарипов ва Достон Ҳамдамов жарима зарбаларидан унумли фойдаланишган бўлса, Фарруҳ Сайфиев узоқ давом этган ҳужумни муваффақиятли якунлаб ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Шу куни мутахассис-у мухлислар Сречко Катанец шогирдларидан голлар ёмғирини кутишганди, аммо рақиб посбони Перера 11та сейв қилиб, жамоасини шармандали мағлубиятдан қутқариб қолди.
«Оқ бўрилар» 2-турни 11 июнь куни Мальдивга қарши ўтказади. Мальдив 1-турда Таиландга (0:3) мағлуб бўлди.
Мухлислар ажойиб атмосфера яратган, бир дарвоза олдида ўтган ва дарвозабон Ўткир Юсупов зерикиб қолган ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилинг.
Суратлар муаллифи — Боймирза Халилов