09.06.2022 15:08
1070
Таиланд доминантлигида ўтган, Мальдивга тезкорлик етишмаган ўйиндан фотогалерея

Наманганда Осиё Кубоги-2023  саралаши доирасида С гуруҳидаги баҳслар бўлиб ўтмоқда. 

1-турнинг дастлабки ўйинида Таиланд Мальдив билан тўқнаш келиб, жавобсиз 3та гол урди. 

Беллашув тўлиқ таиландликлар устунлигида ўтди, Мальдив эса ўйинни ҳимоядан қурди ва 2-3 бор қарши ҳужумга ўтди. Оролликлар ўз мақсадларига эришишлари мумкин эди, аммо биринчи бўлим сўнгидаги икки хато голлар олиб келди: Сарач ва Дангда тўп киритишди. Иккинчи бўлимда эса янада тезкор ҳаракат қилган Таиланд Ҳемвибуннинг голи эвазига ҳисобни йириклаштирди. 

Баҳсдан сўнг ҳар икки жамоа аъзолари мухлислар олқиши остида майдонни тарк этишди. 


Боймирза Халилов олган суратлар

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар